Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
Давлат раҳбари элчининг Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги сермаҳсул ишлари ва фаол саъй-ҳаракатларини қайд этди.
Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони уч баробарга ошди. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича амалий ҳамкорлик бошланди.
Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, археология, туризм ва бошқа йўналишларда муҳим дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.
Ўзбекистон президенти фармони билан икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Цзян Янь мамлакатнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026