Жаҳон | 16:11 / 07.02.2023
7231
1 дақиқада ўқилади

Украинада ҳарбий ҳолат режими май ойи охиригача узайтирилди

Фото: Reuters

Украина Олий радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат режими ва умумий сафарбарлик муддатини 90 кунга — 20 майга қадар узайтирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тегишли қонун лойиҳаларини қабул қилиш учун 348 нафар ва 344 нафар депутат овоз берди, минимал талаб қилинадиган овозлар сони эса 226 тани ташкил қилган. 

Лойиҳаларга тушунтириш хатида улар Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузини қайтаришга қаратилган адекват чораларни кўриш зарурлиги қайд этилган. 

Украинада ўтган йилнинг 24 февралида уруш бошланганидан бери ҳарбий ҳолат режими олтинчи марта узайтирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид