Тошкент шаҳрига 1 апрелга қадар мингта автобус олиб келинади
Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Фото: Kun.uz
Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Шунингдек, «Очиқ бюджет» доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.
Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади. Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.
«Биз пойтахт аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бундай хайрли ишларимизни жадал давом эттирамиз», деди президент.
Йиғилишда пойтахт жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.
«Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станциялар ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади», деди давлат раҳбари.
Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди.
Жумладан:
- 1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;
- 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;
- йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;
- 20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;
- Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00
-
Давлат идораларининг омма билан нормал мулоқот қилиш тажрибаси йўқ - медиа олами вакиллари билан суҳбат
Жамият | 18:39
-
Эрон фуқаровий ядро дастурига 30 миллиард доллар сармоя – АҚШ Теҳрон билан музокараларни тикламоқчи
Жаҳон | 18:35
-
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди
Ўзбекистон | 18:31
Мавзуга оид

17:42 / 25.06.2025
«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

18:29 / 19.06.2025
Транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

15:59 / 18.06.2025
Кўплаб автобус бекатлари талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси

20:17 / 07.06.2025