Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМ 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Ҳукумат қарори билан «Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМ 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Бунда харажатлар 2025 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича тендерда ғолиб бўлиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун қопланади.
Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва шахсий фойдаланувида бўлган 1 та автотранспорт воситаси учун амалга оширилади.
Автотранспорт воситаларини қуйидагилар билан жиҳозлаш уни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш деб эътироф этилади:
Тадбиркорларнинг автобуслари учун:
- йиғма пандус (1 дона);
- аудио ва визуал ахборот берувчи монитор (1 дона);
- ахборот берувчи колонка (кўпи билан 3 та);
- маълумотларни узатувчи микрофон (1 дона);
- алоқа тугмаси;
- бекатлар ҳақида ахборот олиш имконини берувчи маълумотлар тахтаси билан жиҳозлаш (1 дона);
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:
- газ ва тормоз педалини қўл бошқарувига ўтказиш;
- механик узатиш қутисини автомат узатиш қутиси қилиб қайта жиҳозлаш харажатлари.
Ариза берувчилар автотранспорт воситаси талабларга мослаштирилган вақтдан эътиборан 90 кун ичида «Инсон» марказларига ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёхуд ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
16:14 / 04.06.2026