Ўзбекистон | 19:06 / 09.02.2023
16234
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонидаги фуқаролар эвакуация қилинди

Қор кўчкиси хавфи туфайли йўл вақтинчалик ёпилган эди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли, 9 феврал куни соат 13:30 дан А-373 халқаро йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, фуқароларни довондан эвакуация қилиш штаби тузилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида 902-сонли «Ангрен – Орзу – Поп» йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилди.

Фуқаролар 9 феврал куни соат 18:00 да Оҳангарон, Ангрен, Орзу темирйўл бекати ва вокзалларидан Поп вокзалигача поездда эвакуация қилинди.

Шунингдек, 901-сонли «Поп – Ангрен» йўналишида ҳам фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом эттирилади.

Мавзуга оид