10:46 / 13.02.2023
12925

Украина: Россия ҳарбийлари ҳаво шарларини учирди

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари вакилларининг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар бурчакли қайтарувчига эга бир нечта ҳаво шарлари ва дронларни учирган.

Юрий Игнат / Фото: АрмияInform

Россия ҳарбийлари бурчакли қайтарувчига эга бир нечта ҳаво шарларини учирди. Бу ҳақда 12 февраль, якшанба куни Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари Telegram’да маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, учувчисиз разведка аппарати (УРА) ҳам қўлланган. Украинанинг «Восток» тезкор ҳаво қўмондонлигининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетди, дейилади хабарда. «Натижа аниқланмоқда», — деб маълумот берди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари. 

Шу билан бирга, уларнинг маълумотларига кўра, 12 февраль куни кечқурун Украинанинг Днипропетровск вилоятида РФ Қуролли кучлари томонидан Shahed камикадзе дронларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Аввалроқ Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили Юрий Игнат бутун мамлакат бўйлаб телемарафон эфирида шундай деган эди: «Эҳтимол, булар АҚШдаги каби ҳаво шарлари эмасдир, лекин ҳаво мудофаасини йўқ қилиш ёки бошқа мақсадлар учун ҳаво шарларини учириш мумкин».

Бурчакчи қайтарувчи - унга тушган нурланишни тескари йўналишда юборадиган қурилма. У оптик ва радио тўлқинларни акс эттириш учун ишлатилиши мумкин. 

12 февраль куни кечқурун Украина шарқидаги бир қатор вилоятларда ҳаво тревогаси эълон қилинди. 

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Миллий гвардия самолётлари 12 февраль куни Канада билан чегара яқинидаги Гурон кўли узра осмонда номаълум объектни уриб туширди, деб хабар берди АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Мичиган штатидан (демократ) аъзоси Элисса Слоткин Twitter’да. 

АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийларга «эҳтиёткорлик учун» объектга зарба беришни буюрди, деди маъмуриятнинг юқори мартабали расмийси. У ердаги инфратузилмага ҳарбий хавф туғдирмайдиган саккиз бурчакли иншоот эди, дея хабар беради AFP агентлиги. Унинг сўзларига кўра, объект барибир фуқаро авиацияси учун хавф туғдириши мумкин, чунки у Мичиган устидан тахминан 6000 метр баландликда учиб ўтган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top