18:57 / 14.02.2023
6443

Электр тармоғига ноқонуний уланган бир қанча корхоналар аниқланди

Етказилган зарар миқдори 600 миллион сўмдан ошган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва электр таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда электр энергияси тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилган.

Жумладан, Зангиота туманида «T.-B», «T.A» корхоналари ва Ўртаовул маҳалласида яшовчи Ю.Б. электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 476,6 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Қаршида «K.g» корхонаси раҳбари иссиқхонани электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 348,1 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Нарпай туманида «Н.б» фермер хўжалиги раҳбари А.Т. ва бошқалар хўжалик трансформаторини ҳеч қандай ҳужжатсиз юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 212,9 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Урганч туманида «Z.Q.» ва «J.N.» корхонаси раҳбарлари умумий овқатланиш ҳамда қурилиш объектини электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улаб, 122,3 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Хонобод шаҳрида «Н.О» оилавий корхонаси раҳбари электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, 120 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 618 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Top