Бўстонлиқда 4 эркак бир аёлни калтаклаб, зўрлаганликда гумонланмоқда
39 ёшли аёлнинг айтишича, декабр ойи охирида ўз ҳовлисида калтакланиб, болалари олдида зўрлаб кетилган. 25–27 ёш оралиғидаги 4 нафар эркак гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Улар – жабрланувчининг қўшниси.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёлни ўз ҳовлисида 4 эркак калтаклаб, зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Бош прокуратура муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118- (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лари билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жиноят иши доирасида 4 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади прокуратура ахборотида.
Тошкент вилояти ИИББга кўра, 4 нафар гумондор – 25-27 ёшда. Ҳолат юзасидан 10 га яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган. Тергов давом этмоқда.
Прокуратура ва ички ишлар берган расмий хабарларда гумондорлар қачон ушланганига аниқлик киритилмаган.
Жабрланувчининг блогер Ақида Ҳанумга айтишича, маҳалладаги қўшнилари бўлган 4 нафар эркак тунги соат 3ларда жабрланувчининг уйига бостириб кирган. Аёлни калтаклаб, фарзандлари кўз олдида зўрлаган.
Жабрланувчи ўз ҳовлисида яшаши, уйининг дарвозаси борлиги, шунга қарамай уйига бостириб киришганини таъкидлади. Аёл болалари билан ёлғиз яшайди. Турмуш ўртоғи Россияга ишлашга кетган бўлган. Қайнота қайнонаси ўтиб кетишган. Аёлнинг турмуш ўртоғи воқеадан хабар топгач, Ўзбекистонга қайтган.
Аёлнинг сўзларига кўра, иш терговга ошгандан кейин зўрлашда айбланаётган 4 эркакдан бирининг ота-онаси келиб жазони енгиллатишини илтимос қилишган.
Ҳолатга Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳам муносабат билдирди. Унга кўра, жабрланувчи 28 декабрнинг ўзида туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, тиббий кўрикдан ўтказилган, ҳолат бўйича “Чинбойлиқ” МФЙ хотин-қизлар фаоли, туман хотин-қизлар масалалари мутасаддилари томонидан психологик ёрдам кўрсатилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди
Жаҳон | 09:41
-
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 09:37
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
-
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ўзбекистон | 08:40
Мавзуга оид

08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди

18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

14:13 / 06.04.2025