Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс муддатидан олдин истеъфога чиқади
Жорий йилнинг 15 февраль куни Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) президенти Дэвид Малпасс ЖБГ Ижрочи директорлар кенгашига ушбу лавозимда тўрт йилдан ортиқ фаолият юритганидан сўнг жорий молиявий йил охиригача (30 июнда тугайди) истеъфога чиқиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, Малпасс ЖБГ президенти лавозимида ишлаган даврида дунёда иқтисодий ўсишни ошириш, қашшоқликни камайтириш ва турмуш даражасини ошириш бўйича янада самаралироқ чора-тадбирлар излашга эътибор қаратди.
Сўнгги тўрт йил ичида ЖБГ COVID-19 пандемияси, Украинадаги уруш, жаҳон иқтисодиётининг секинлашуви, энг камбағал мамлакатлар қатламларида ташқи қарз юкининг ўсиши, иқлим ўзгариши оқибатлари, озиқ-овқат ва энергия инқирозига жавобан рекорд даражадаги 440 миллиард долларни жалб қилиш орқали глобал инқирозларга тезкорлик билан жавоб берди.
«Етакчи халқаро ривожланиш институти президенти бўлиш ва кўплаб иқтидорли ва обрўли инсонлар билан ҳамкорликда ишлаш мен учун катта шараф, — деди Малпасс. — Мен Жаҳон банки ривожланаётган мамлакатлар дуч келган мисли кўрилмаган инқироз кўламига тез ва самарали жавоб берганидан фахрланаман. Сўнгги тўрт йил фаолиятимдаги энг муҳим йиллардан бири бўлди».
Мавзуга оид
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026