Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожик каврагини ҳимоя қилиш чоралари кўрилади – президент топшириғи
Яйловларни муҳофаза қилишга бағишланган йиғилишда президент томонидан бир қанча топшириқ берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда 21 миллион гектардан зиёд яйловлар мавжуд бўлиб, улар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба. Лекин улардан фойдаланишга оид ҳозирги тартиб яйловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳсулот етиштиришни чекламоқда.
Шу боис, янги таҳрирда «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳамда яйлов майдонларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Янги қонун кўплаб иқтисодий лойиҳаларга йўл очиши мумкин. Хусусан, Испания ва Португалиянинг етакчи компаниялари иштирокида халқаро молия институтларидан жалб қилинган 7 миллион 800 минг доллар миқдоридаги грант маблағлари эвазига 4 та лойиҳа шакллантирилган.

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил этиш, майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш шулар жумласидандир.
Шунингдек, халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан 500 гектар яйловда қуёшдан муқобил энергия олиш орқали қудуқлардан сув чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган.
Йиғилишда Қизил китобга киритилган тожик каврагини ҳимоя қилиш чоралари ҳам муҳокама этилди.
Қайд этилишича, кўп жойларда унинг табиий кўпайиши ва қайта тикланишига зарар етказилмоқда. 2019 йилда табиий каврак майдонлари 33 минг гектар бўлган, 2021 йилга келиб қарийб ярмига камайган.
Шу боис кавракнинг ҳар бир тупига етказилган зарар учун жарима миқдорини ошириш, ундан фойдаланишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилиш таклиф этилди.
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025