Туркманистонда «чиройли» автомобил рақамлари тақиқланди
Полиция «олтин рақамлар»ни автомобиллардан ечиб олмоқда.
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида йўл полицияси ходимлари «чиройли» автомобил рақамларини ечиб олмоқда. Бир хил ва такрорланувчан «олтин рақамлар»ни бериш ҳам тўхтатилган. Бунга оғзаки берилган тақиқ сабаб бўлиши мумкин, деб ёзди Turkmen.news.
Қайд этилишича, илгари «олтин рақамларни» таниш-билишлар ва пора орқали олиш мумкин эди. Аммо 2018 йилда 77 дан бошланадиган рақамларга тақиқ қўйилди. Манбаларнинг таъкидлашича, бундан буён ушбу рақамлар комбинацияси фақат Гурбангули Бердимуҳамедов қариндошлари учун мўлжалланган, чунки 7 - унинг севимли рақами. Мисол учун, ҳозирда собиқ президентнинг ҳашаматли самолётлари EZ-A777 ва EZ-A700 борт рақамига эга.
2022 йилнинг кузида Ашхобод полицияси шахсий автомобиллардан «чиройли» давлат рақамларини олиб қўйишни бошлаган, автомобил эгалари эса янги рақам олишга мажбур бўлган эди.
Нашрнинг ёзишича, «чиройли» рақамларга бўлган муносабат турли мамлакатларда турлича. Қаердадир бу ўйинга ўхшаш нарса, машинани безаш усулларидан бири. Шу билан бирга, мулкий ва ижтимоий табақаланиш юқори бўлган давлатларда «олтин рақамлар» жамиятдаги юқори мақом билан мақтаниш усулларидан бири.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
16:34 / 11.10.2024