Португалия «олтин виза» дастурини бекор қиляпти

Фото: AP
Golden Visa Portugal дастури чет элликларга сармоя эвазига яшаш учун рухсат олиш имконини берган. Ҳозирги «олтин виза» фақат бир нечта ҳолларда узайтирилади.
Португалия ҳукумати Golden Visa Portugal дастурини ёпишга қарор қилди, у орқали хорижликлар сармоя эвазига мамлакатда яшаш рухсатномасини олишлари мумкин, деб маълум қилди Португалия бош вазири Антониу Кошта 17 февраль, жума куни Лиссабондаги ҳукумат йиғилишидан сўнг.
Коштанинг сўзларига кўра, агар сармоя инвестор ёки унинг авлодларининг доимий яшаш жойига йўналтирилган бўлса ёки мулк узоқ муддатга ижарага берилган тақдирдагина ҳукумат амалдаги «олтин визалар»ни узайтиради.
2012 йил октябридан 2023 йил январигача Португалия 11 628 та «олтин виза» берди, улардан 10 668 таси умумий қиймати олти миллиард евродан ортиқ уй-жой сотиб олиш учун тақдим этилди. Ушбу дастур бўйича яшаш учун рухсатномаларнинг аксариятини Хитой (5258), Бразилия (1178) ва АҚШ (558) фуқаролари олган.
Португалия ҳукумати Россия фуқароларига «олтин визалар» беришни ўтган йилнинг 26 февралида – Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан икки кун ўтиб тўхтатган эди. Ўша пайтда 431 нафар Россия фуқароси Португалия «олтин визасини», шу жумладан 2022 йил бошидан етти нафари олган.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди

19:50 / 16.05.2025