Шавкат Мирзиёев: Кластерлар халқпарвар бўлиши керак
Давлат раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида кластерлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Бухоро вилоятида 11 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият юритмоқда. 2022 йилда улар томонидан қарийб 99 минг гектар ерда 358 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилган. Жами 2 триллион 36 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 минг 600 та иш ўрни яратилган. Ташқи бозорга қарийб 77 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Мулоқотда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
- Қийин бўлса ҳам, нима учун кластер тизимига ўтдик? Илгари халқимиз пахта экарди, лекин шунга муносиб манфаат топмасди. Беш йил давомида кластерларни авайлаб, шароит яратиб, шу даражага олиб келдик. Энди улар халқпарвар бўлиши керак. Майли, бой бўлсин, фақат ҳаёт билан бирга, халқ билан бирга, - деди Шавкат Мирзиёев.
Кластерлар раҳбарлари бугунги натижалари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли эканини, бунга жавобан ишсизликни камайтириш бўйича ўзларига масъулият олишини таъкидлашди.
- Барча ислоҳотларимиздан пировард мақсад - халқимизнинг даромадини ошириш. Камбағалликни йўқ қилиб, аҳолининг харид қобилиятини оширсак, тадбиркорларнинг иши ҳам ривожланади. Беш йил олдин Бухоро қандай эди, ҳозир қандай? Шу суръатда давом этса, яна беш йилдан кейин натижалар бундан-да яхши бўлади. Чунки шундай буюк, меҳнаткаш халқимиз бор, - деди президент.
Кластерлар фаолиятида муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди. Давлат раҳбари шу ерда бухоролик ҳунармандлар маҳсулотларини кўздан кечирди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024