Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон Қримдаги ҳарбий объектларга зарба беришни қўллаб-қувватлади
АҚШ Украина ҳеч бўлмаганда Қрим демилитаризация қилинмаса, ҳеч қачон хавфсиз бўлмайди, деган фикрда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Киевнинг Қримдаги ҳарбий объектларга зарбаларини қўллаб-қувватлайди.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бир йиллиги муносабати билан Москвага қарши йирик санкциялар пакетини жорий қилади, деб хабар берди АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд.
«24 февралга яқинроқ сиз АҚШ ва G7’даги барча ҳамкорларимиз томонидан жорий этиладиган катта янги санкциялар пакетини кўрасиз», деди Нуланд журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, бу санкциялар аввалги чекловларни, хусусан, Россия мудофаа саноатига технологиялар етказиб беришни «чуқурлаштиради ва кенгайтиради».
Ғарб давлатлари Украинага қарши урушда қатнашган ёки уни қўллаб-қувватлаган шахсларга ҳам шахсий санкциялар тайёрламоқда. Россия Федерациясига аллақачон киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган давлатлар ҳам чекловларга дуч келиши мумкин.