Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 4 та автомобил тўқнашди. Икки ҳайдовчи жароҳатланди
Тошкентнинг Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида учта автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, 18 феврал соат 19:30 да Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада Cobalt'да ёнғин чиққан. ФВВ ходимлари ёнғинни ўчирган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt ҳамда Matiz ҳайдовчилари жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, – дейилади ЙҲХБ ахборотида.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026