Ўзбекистонлик 20 нафар имом Мисрнинг «Ал-Азҳар» университетига юборилади
Қоҳиранинг нуфузли ўқув даргоҳида 2600 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам таълим олмоқда.

Фото: Al-Balad
Мисрнинг «Ал-Азҳар аш-Шариф» университети раҳбари ўринбосари доктор Муҳаммад Ад-Дувайний 19 феврал куни Қоҳирада Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Al-Balad хабар берди.
Учрашувда Ислом оламининг нуфузли ўқув даргоҳи билан илмий ҳамкорликни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Шайх Ад-Дувайнийнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ўзининг нуфузли уламолари ва шайхлари билан мусулмонлар қалби учун азиз мамлакат ҳисобланади, «Ал-Азҳар» эса Ўзбекистон билан илмий, тарғибот ва маданий алоқалари билан фахрланади.
Қайд қилинишича, «Ал-Азҳар»да ўзбекистонлик 2600 нафар талаба таълим олмоқда. Бунгача «Ал-Азҳар» халқаро академияси имомлар, воизлар ва фатво тадқиқотчилари тайёрлаш учун ўзбекистонлик имомлар ҳам ўқишга қабул қилинган ва бу борада ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси аъзолари «Ал-Азҳар»да таълим олган олимларга эҳтиёж борлигини маълум қилиб, 20 нафар имом рўйхати тайёрлаб қўйилганини, улар «Ал-Азҳар»га юборилишини маълум қилган.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

15:52 / 21.03.2025