Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Беларус билан чегарада юк машиналари ҳаракатини чеклади
Полшанинг Кукурики назорат-ўтказиш пунктида юк машиналарининг ўтишини чеклаш тўғрисидаги қарори Минск баъзи полшалик дипломатлар Беларусдан чиқариб юборилганини эълон қилганидан сўнг қабул қилинди.
Полша 21 февралдан бошлаб Беларус билан чегарадаги юк машиналарини қабул қилувчи ягона пункт бўлмиш Кукурики назорат-ўтказиш пунктида ҳаракатланишни чеклашини маълум қилди, дея хабар берди Беларус Давлат чегара қўмитаси 20 февраль, душанба куни.
«Полша чегара хизмати Беларус томонига 21 февраль куни соат 21:00 дан бошлаб Полшанинг Кукурики назорат-ўтказиш пунктида юк машиналарининг ҳаракати чекланиши ҳақида маълум қилди, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Европа эркин савдо ассоциациясида рўйхатдан ўтган юк машиналари бундан мустасно», дейилади хабарда.
«21 февраль куни соат 21:00 дан бошлаб юқорида санаб ўтилган ташкилотлар ва мамлакатларда рўйхатдан ўтмаган юк машиналари Полша-Беларус чегарасидан ўта олмайди. Йўловчи транспорт воситалари учун фақат Тереспол (Беларус томонида - Брест) назорат-ўтказиш пункти қолди», - дея қўшимча қилди Беларус Давлат чегара қўмитаси.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026