Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дума Россиянинг СҲҚШдаги иштироки тўхтатилишини маъқуллади
Дума депутатлари Путин томонидан киритилган Россиянинг СҲҚ шартномасидаги иштирокини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақдаги қарорни Россия президенти кеча Федерал мажлисга йўллаган мурожаатида маълум қилганди.
Давлат думаси Россия Федерациясининг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартномада (СҲҚ) иштирокини тўхтатувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. 22 февраль, чоршанба куни депутатлар шу куни Россия президенти Владимир Путин киритган ҳужжатни бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Бир кун аввал Федерал мажлис олдида нутқ сўзлаган Путин Москва СҲҚ шартномасидаги иштирокини тўхтатаётганини ва янги ядро қуролларини синовдан ўтказишга тайёрлигини, бироқ бундай синов АҚШ томонидан амалга оширилган тақдирдагина юз беришини айтган эди.
Унинг таъкидлашича, мамлакат келишувдан чиқмайди, фақат ундаги иштирокини тўхтатади. Бошқа ядровий давлатлар ядро қуролининг янги турларини яратиш устида ишламоқда, деди Россия президенти қарорнинг мантиқий асоси сифатида. Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари «ўзлари стратегик мағлубиятга учратиш ниятида эканини очиқ айтмоқда» ва шу билан бирга «ядровий иншоотларга ёпишяпти».
Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартнома (СҲҚ-3) АҚШ ва Россия ўртасида қурол назорати бўйича ягона йирик келишувдир. Иштирокчи давлатларнинг ядро арсеналлари кенгайишининг олдини олишга қаратилган ушбу шартнома 2010 йилда Прагада имзоланган ва 2011 йилда кучга кирган. 2021 йилда, Жо Байден Қўшма Штатлар президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, шартнома яна беш йилга, 2026 йил 5 февралгача узайтирилди. 2023 йил январь ойи охирида Вашингтон Москвани СҲҚ-3 шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликда айблади.
Мавзуга оид
10:56 / 06.10.2025
Трамп Путиннинг СҲҚ-3ни узайтириш ғоясини «яхши фикр» деб атади
15:11 / 23.09.2025
Путин: Россия СҲҚ-3 шартномасига яна бир йил амал қилишга тайёр
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025