Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Россия СҲҚ-3 шартномасига яна бир йил амал қилишга тайёр
Агар АҚШ ҳам шундай чора кўрса, Москва яна бир йил давомида Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартнома шартларига амал қилишга тайёр, деди Владимир Путин.
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Қўшма Штатларга 2026 йилнинг 5 февралида тугайдиган янги Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартнома (СҲҚ-3)га яна бир йил амал қилиш мажбуриятини олишини таклиф қилди. Вашингтон шундай чора кўрса, Россия шартнома қоидаларига яна бир йил амал қилишга тайёр, деди Путин 22 сентябр, душанба куни давлат телевидениеси орқали қисман кўрсатилган Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда.
Путин, шунингдек, СҲҚ-3 шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан ядровий ракета салоҳиятини тўғридан тўғри чекловчи сўнгги халқаро келишув йўқолишини таъкидлади. «Ушбу келишув меросидан бутунлай воз кечиш кўп жиҳатдан нотўғри ва ўйланмай қўйилган қадам бўлади», деди у.
Россия президентининг сўзларига кўра, у «стратегик қуролланиш пойгасини қўзғатмаслик» ва «вазминлик даражасини таъминлаш» учун шартномада белгиланган статус-квони сақлаб қолишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. «Ушбу чора Қўшма Штатлар шунга ўхшаш тарзда ҳаракат қилса ва мавжуд тўхтатувчи потенциал мувозанатини бузадиган қадамлар қўймасагина самарали бўлади», деди у.
«Биз миллий тийиб турувчи кучларимизнинг ишончлилиги ва самарадорлигига ишонамиз, бироқ айни пайтда кескинликни ва қуролланиш пойгасини кучайтиришдан манфаатдор эмасмиз», — дея қўшимча қилди Путин.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026