Жаҳон | 08:45 / 22.02.2023
6491
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг эҳтимолий «жосуслик кемаси»: Бельгия тергов бошлади

2022 йил ноябрь ойида Россия кемаси Бельгия шамол станциялари, сувости қувурлари ва кабеллари яқинида «шубҳали ҳаракатлар» амалга оширди, деди Шимолий денгиз масалалари вазири Ван Квикенборн.

Фото: maritimes

Бельгия 2022 йил ноябрида ўз қирғоғида Россиянинг жосуслик кемаси аниқлангани муносабати билан тергов бошлади. 21 февраль, сешанба куни Шимолий денгиз масалалари бўйича вазири Винсент Ван Квикенборн «Россия кемасининг асл мақсадини билмаймиз, аммо содда бўлиш ҳам керак эмас», деди.

Кема Бельгия шамол станциялари, сувости қувурлари ва ахборот узатиш кабеллари, бошқа муҳим инфратузилма яқинида «шубҳали ҳаракатлар» амалга оширган, деди вазир. Унинг сўзларига кўра, кемада автоматик идентификация тизимининг қурилмаси ўчирилган, у эса тегишли органларга кемани аниқлаш ва унинг жойлашувини аниқлаш имконини беради.

Бельгия томони Шимолий денгизнинг бошқа давлатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, дея қўшимча қилди Ван Квикенборн. Кеманинг ҳаракатини «албатта Украинадаги урушнинг кенгроқ контекстида кўриш керак», деди у.

Россия ҳарбийлари қўшни давлатга бостириб кирганидан сўнг, НАТОга аъзо давлатлар ўз мудофаасини, жумладан, сувости саботаж ҳаракатларидан ҳимояланиш чораларини кучайтирди. Январь ойида Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика альянси давлатлари муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузди.

 

Мавзуга оид