16:01 / 24.02.2023
8392

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети тафсилотларини ошкор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. 

Фото: AP

Унга, хусусан, Himars ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, лазер билан бошқариладиган ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, дронларнинг бир нечта турлари, шу жумладан модернизация қилинган Switchblade 600 камикадзе дронлари, Россия учувчисиз учиш аппаратларига қарши жанговар қуроллар, электрон урушларни аниқлаш учун ускуналар , артиллерия ўқ-дорилари, шунингдек, миналарни тозалаш учун ускуналар киради

Пентагон биринчи марта Украина оладиган ўқ-дорилар миқдори ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Россия тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Украинага қарата 5 мингга яқин ракета учирди, деб хабар берганди Украина Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқарма бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Олексий Громов брифингда. 

Унинг сўзларига кўра, Россия томони, шунингдек, ўтган йил давомида 3500 та ҳаво ҳужуми ва 1100 га яқин дрон ҳужумларини амалга оширган. 

Фақат шу йилнинг февраль ойида Украина Қуролли кучлари олтита самолёт, иккита вертолёт, 80 та қанотли ракета ва 84 та душман дронини уриб туширишга муваффақ бўлди, деди Громов.

Top