Конституцияга «снос» билан боғлиқ муаммога ечим бўладиган норма киритилади
Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши ўтказиляпти.

Фото: Kun.uz
Янгиланаётган Конституция илгари амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда. Масалан, солиқ қонунчилигида бир-бирига номувофиқ бўлган нормалар вужудга келди. Бундай номувофиқликни солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилишни хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган мазкур кафолат бундай баҳсга нуқта қўяди ва номувофиқликлар давлатга эмас, балки инсон фойдасига ҳал этилади деб қатъий белгилайди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қўшимча нормалар киритилади. Жумладан, давлатнинг фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўришга оид вазифаларини назарда тутувчи янги модда киритилади. Бундан ташқари, мазкур моддага мувофиқ, давлат фуқаролар бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этиши ва рағбатлантириши назарда тутилмоқда.
Йиғилишда таъкидланганидек, фуқароларнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишига шарт-шароит яратиши белгиланмоқда. Ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлашнинг қонуний асослари яратилмоқда.
Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ мустаҳкамланмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятда ўткир муаммолардан бирига айланган «снос» билан боғлиқ муаммога ечим бўлади.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
Жаҳон | 14:34
-
Наманган туманидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ҳақоратлаб калтаклади
Жамият | 14:21
-
Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:11
-
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:02
Мавзуга оид

13:34 / 10.06.2025
Судяга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

10:33 / 10.06.2025
90 кундан ортиқ чет элда бўлган фуқаролар мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтказилиши мумкин

12:21 / 17.03.2025