Иқтисодиёт | 08:42 / 24.02.2023
19321
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ Россияга сотиляпти

Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йил январ ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчига айланди – 218,8 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 108,2 млн доллар ҳамда 83,1 млн долларлик савдо айланмаси билан Туркия ва Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

—  Қозоғистон – 56,6 млн;
—  Афғонистон – 52,3 млн;
—  Қирғизистон – 43,3млн;
—  Тожикистон – 33,3 млн;
—  Франция– 31,7 млн;
—  БАА – 14,8 млн;
—  Покистон – 14,7 млн АҚШ доллари.

Мавзуга оид