Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган давлатга айланди
Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Германия ва Россия етакчилик қилмоқда.
Қайд этилишича, Германиядан 490,8 млн долларлик, Россиядан эса 469,6 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.
Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 461 млн;
- Қозоғистон – 276,8 млн;
- Туркия – 153,5 млн;
- Корея – 141,4 млн;
- Литва – 105 млн;
- Франция – 73,5 млн;
- Бразилия – 70,2 млн;
- Сингапур – 62,4 млн АҚШ доллари.
Аввалроқ Ўзбекистон январ ойида 13 та самолёт импорт қилгани, шундан 6 таси Германиядан сотиб олингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:05 / 09.12.2025
Ўзбекистон автобус ва микроавтобус импортини деярли уч баробарга оширди
11:43 / 01.12.2025
Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Россиядан маҳсулот импорт қилмоқда
16:12 / 21.11.2025
Ўзбекистон импортида асосий улуш техника ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда
11:09 / 11.11.2025