Олимлар кўп марта қайнатилган сувнинг хавфсизлигини исботлади
Қайта-қайта қайнатилган сув – хавфсиз, фақат мазаси ўзгаради холос.

Фото: Getty Images
Хитойлик олимлар бир қатор тажрибалар орқали икки ва ундан ортиқ марта қайнатилган сувнинг зарари ҳақидаги кенг тарқалган маълумотлар нотўғри эканини аниқлади. Бу ҳақда Journal of Water and Health хабар берди.
Бир неча марта қайнатилган сувнинг зарари ва ҳатто хавфлилиги ҳақида кўплаб даъволар мавжуд. Сув биринчи марта қайнатилаётганда унда зарарли кимёвий бирикмалар ҳосил бўла бошлайди, агар такроран қайнатилса, уларнинг концентрацияси кўп марта ортади, деб ишонилади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сув ҳатто «оғир» бўлиб қолади - гўё унда дейтерий водород изотопини ҳосил қилади. Оғир сув одатда ядровий реакторларда ишлатилади.
Ушбу даъволарни текшириш учун хитойлик олимлар сувни қайта-қайта қайнатиб, тажриба ўтказдилар. Ҳар сафар улар сувдан намуна олиб, магний, рух, алюминий, темир, хром, симоб, қўрғошин, мис, селен, кадмий, сурма, хлор кўрсаткичларини ўлчадилар, шунингдек, ранги, ҳиди, шаффофлигини, ичак таёқчаси мавжудлигини текширдилар.
Кўп соатлик синов ва намуналарни таҳлил қилиш натижаларига кўра, ҳатто қайта-қайта қайнатилган сув ҳам хавфсизлик стандартлари доирасидаги кўрсаткичларга эга экани маълум бўлди.
Фақат pH даражаси бироз ошди - 8,95 гача (Россияда қабул қилинган стандартлар - 6,5 дан 8,5 гача). Бундай сувни ичиш хавфсиз бўлиб чиқди. Фақат қайта-қайта қайнатилган сувнинг таъми оддий сувдан анча ёмонроқ экани аниқланди холос.
Олимларнинг фикрига кўра, қайнаган сувни совитиб ёки илиқ ҳолда ичиш жўмракдан оқувчи сувга қараганда саломатлик учун фойдали. Чунки, қайнатилган сув патоген микроорганизмларни самарали ўлдиради ва дезинфекция воситалари қолдиқларини камайтиради.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16
Мавзуга оид

21:49 / 03.06.2025
Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

16:55 / 25.03.2025