Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Озарбойжон инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатда ташриф билан бўлган Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашди.
Мулоқот чоғида 2022 йилда 53 фоизга ўсган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кўзланган мақсад – кўрсаткичларни 1 миллиард долларга етказиш. Бунга, жумладан, нефт-кимё маҳсулотлари, руда ва концентратлар, алюминий, озиқ-овқат маҳсулотлари, механик ва электротехника ускуналари, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига эришиш режалаштирилган.
Мева-сабзавот, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, шунингдек, икки давлатнинг йирик шаҳарларида мунтазам савдо ва ишбилармонлик миссиялари, миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Аниқ лойиҳавий ташаббуслар мисолида икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Гап янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга тизимли ёндашиш, яъни, рақобатдош устунликларни ҳисобга олиш ва уларни биргаликда молиялаштиришга мўлжалланган Ўзбекистон-Озарбойжон инвестиция жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ҳақида бормоқда. Автомобилсозлик, пахтачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ипакчилик ва бошқа соҳалар ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида таърифланди.
Худди шу тартибда транспорт ва логистика соҳасида ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ўрганилди. Темирйўл орқали юк ташиш ва транзитни кўпайтиришга қаратилган рағбатлантирувчи чораларни кўришга келишиб олинди.
Учрашув якунлари бўйича Озарбойжон билан стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёрлик билдирилди ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни тасдиқлашга келишилди.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
18:04 / 16.06.2026