Лукашенко Хитойга ташриф буюрди
Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, у ўзининг «эски дўсти», Хитой Халқ Республикаси раиси Си билан учрашишни интиқлик билан кутмоқда.
Беларус раҳбари Хитойга давлат ташрифи билан келди. Александр Лукашенконинг самолёти 28 февраль, сешанба куни Пекин аэропортига қўнди.
Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, у ўзининг «эски дўсти», ХХР раиси Си Жинпинг билан учрашишни интиқлик билан кутмоқда, деб хабар берди «Синхуа» ахборот агентлиги.
Ташриф олдидан агентлик билан суҳбатда Лукашенко Пекиннинг Украина бўйича позициясини «унинг тинчликсевар ташқи сиёсатининг далили, шунингдек, бутун дунё учун кенг кўламли оқибатларга олиб келадиган янги ва мустақил қадами» сифатида юқори баҳолади. «Бугунги кунда дунёда бирорта муаммони Хитойсиз ҳал қилиб бўлмайди», деб қўшимча қилди Александр Лукашенко.
Беларус раҳбарини аэропортда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ма Чжаосюй ва Хитойнинг Беларусдаги элчиси Се Сяоюн кутиб олди. Учрашувда Беларус бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков, ташқи ишлар вазири Сергей Алейник, Беларуснинг Хитойдаги элчиси Юрий Сенко ҳам иштирок этди.
Асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий ва ҳуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, сиёсий соҳада ўзаро ҳамкорлик, халқаро майдондаги энг кескин чақириқларга жавоб беришга қаратилади, деб хабар қилди БелТа.
Пекинда Лукашенко ХХР юқори мансабдор шахслари, етакчи Хитой корпорациялари раҳбарияти билан ҳам бир қатор учрашувлар ўтказади. Музокаралар якунига кўра, йирик ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024