Ўзбекистон | 09:37 / 28.02.2023
3417
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остонада ўтадиган «C5+1» йиғилишида иштирок этади

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 28 февраль куни Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) бўлиб ўтадиган «C5+1» шаклидаги Вазирлар йиғилишида иштирок этади.

Фото: Facebook / BaxtiyorOdilovichSaidov

Тадбир давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган соҳаларда мазкур механизм доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

2022 йил 22 сентябр куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ вазирлар учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда «C5+1» Котибияти ташкил этилгани эълон қилинган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид