Ўзбекистон | 17:54 / 01.03.2023
4398
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Боку шаҳрида давлатимиз раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, Озарбойжон президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид