Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Америка музокаралари бошланди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва бир кун аввал ташриф билан мамлакатга келган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида музокаралар бошланди.
Фото: Kun.uz
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташрифидан аввал у Қозоғистонда бўлди. У 28 феврал куни Осиёга турнеси доирасида Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашув ўтказганди.

Тошкентда у расмийлар билан «бир қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлди.
Мавзуга оид
19:54
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026