11:45 / 02.03.2023
3056

Латвия Сеймида Олий Мажлис билан ҳамкорлик бўйича янги гуруҳ тузилди

Латвия парламентида Сейм ва Ўзбекистон Олий Мажлиси ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича янги гуруҳ тузилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА

Сеймдаги аввалги гуруҳ 2019 йил ноябрда ташкил этилган ва 2022 йил 1 октябрда Латвияда бўлиб ўтган парламент сайловларига қадар фаолият юритган.

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов ва Латвия Сейми спикери Эдвардс Смилтенс ўртасида 7 февраль куни бўлиб ўтган учрашувда мазкур Парламентлараро ҳамкорлик институти фаолиятини қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Сеймдаги гуруҳга Миллий иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, экология ва минтақавий ривожланиш комиссиясининг Атроф-муҳити, иқлим ва энергияни муҳофаза қилиш бўйича қуйи қўмитаси раиси, «Бирлаштирилган рўйхат» партияси аъзоси Андрис Кулбергс бошчилик қилади.

«Янги бирлик» партияси аъзоси Ирма Калыньня унинг ўринбосари этиб тайинланди. Гуруҳ 10 нафар депутатдан иборат.

2020 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Латвия Сейми билан ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳ фаолият кўрсатади. Ушбу гуруҳга Олий Мажлис қуйи палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилик қилмоқда.

Top