Ёнаётган замин ва Донбасс фронтидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 371-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина Россия регионларида 27 ва 28 феврал кунлари кузатилган дронлар ҳужумларига алоқадорлигини рад этди. Президент офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк гап «ички ҳужумлар» ҳақида кетаётганини айтди. Кремлдагилар бунга «ишонмади».
- The New York Times нашри хабарига кўра, Россия Донецк областидаги Вуҳледар шаҳри атрофида бу урушдаги энг йирик танклар жангида ютқазган ва 130 дан ортиқ танк ва зирҳли транспортёрларидан айрилган. РФ мудофаа вазирлиги 1 март кунги брифингда Вуҳледар атрофидаги вазиятни тилга олмади.
- Украина қуролли кучлари Бахмутдан «стратегик чекиниш»ни амалга ошириши мумкин, бу ҳақда Украина президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олександр Роднянский маълум қилди.
- Давлат думасига Украинадаги урушнинг барча иштирокчилари, жумладан кўнгиллиларни «обрўсизлантирганлик» учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Уни 2 март куни кўриб чиқишади.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳисоблашича, Россия камикадзе дронларини Брянск областидан учиришни бошлаган. Бунга қадар учувчисиз учиш қурилмалари фақат Краснодар ўлкасидан учирилаётганди. Россия мудофаа вазирлиги бу хабарга муносабат билдирмади.
- Тула областида Алексей Москалёв ҳибсга олинди — у 2022 йил баҳорида урушга қарши сурат чизган мактаб ўқувчиси Мария Москалёванинг отаси ҳисобланади. У армияни «обрўсизлантириш» бўйича очилган жиноий иш фигурантига айланди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра, унинг қизи вақтинчаликка болалар уйига юборилган.
Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари
1 март куни Россия қўшини Часив Ярни ўққа тутди — Украина қуролли кучлари Донецк областидаги бу шаҳар орқали ундан 13 километр шарқда жойлашган Бахмут шаҳридаги бўлинмаларига таъминот етказиб беради. Ракета зарбаси оқибатида бир неча бинолар вайрон бўлган, бир кекса ёшли аёл ҳалок бўлган. Қуйида шаҳарда отишма оқибатлари акс этган суратлар.
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги ҳоспитали
Донбассда Россия қўшинлари юриш қилишда давом этмоқда. Украина бош прокурори офисига кўра, 1 март куни РФ армияси Бахмут ва Часив Яр шаҳарларини, шунингдек Донецкдан тахминан 20 километр масофада жойлашган Ласточкино посёлкасини ўққа тутган. Қуйида украинларнинг Донецк области ҳудуди фронт чизиғи яқинидаги дала ҳоспиталлари акс этган суратлар.
Донбасс фронтидаги россиялик артиллериячилар
Донбасс фронтидаги украин жангчилари
Днипрода уруш вақтидаги аквариум