Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Андижон йўналишида қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилади
Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 60/59-сонли йўловчи поезди 9 мартдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба кунларида қўшимча тарзда қатнайди. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабар берди.
Унга кўра 9, 16, 23, 30 март кунлари мазкур йўналиш бўйича қатновлар амалга оширилади. Жумладан, 60-сонли поезд Тошкент марказий вокзалидан 07:55 да йўлга чиқиб, Андижонга 13:56 да етиб бориши маълум қилинган.
Чипталарни темирйўл кассаларидан, электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.
Шунингдек, тўлиқроқ маълумот учун Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналарига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026