Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соч тўкилишини қўзғатадиган касалликлар номи маълум қилинди
Қалқонсимон без ва ошқозон-ичак тракти касалликлари соч тўкилишини қўзғатиши мумкин.
Кучли стресс, баъзи дори-дармонларни қабул қилиш ва бир қатор жиддий касалликлар соч тўкилишини қўзғатиши мумкин. Уларни россиялик дерматолог Александра Филева санаб ўтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, аёлларнинг 75 фоизи ва эркакларнинг 50 фоизи доимий соч тўкилишини бошдан кечирмоқда.
90 фоиз ҳолатда бу андрогенетик алопесиядан келиб чиқади, бу касаллик эркак жинсий гормони тестостерон даражасининг ошиши туфайли ривожланади.
Калликни қўзғатадиган бошқа касалликлар қаторида сурункали инфекциялар, шунингдек, қалқонсимон без ва ошқозон-ичак тракти патологиялари бор.
Одатда одам бир кун 40-100 тола соч йўқотади. Бу кўрсаткич меъёр ҳисобланади — айнан шу тарзда сочлар янгиланади.
Бундан ташқари, баъзи витаминлар, хусусан, D, PP ва B гуруҳи витаминлари етишмаслиги оқибатида сочлар сўниши, синиши ва тушиши мумкин, деб тушунтирди дерматолог. Оғир темир моддаси танқислиги ҳам калликка олиб келиши мумкин. Умумий қон таҳлили, зардобдаги темир, ферритин ва трансферринни ўрганиш танадаги қимматли моддаларнинг етишмовчилигини аниқлашга имкон беради.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026
Трамп тиббий кўрикдан ўтди: унга озиш тавсия қилинди
21:07 / 11.05.2026