Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Эрон Россияга миллионлаб ўқ-дориларни яширинча етказиб берди
Фото: Reuters
Россия байроғи остидаги иккита юк кемаси январь ойи ўрталарида Каспий денгизи орқали Эрондан Россиянинг Астрахан портига 200 контейнер ўқ-дориларни етказиб берди. Бу ҳақда АҚШ разведкасидаги юқори мартабали манбага таяниб, Sky News хабар бермоқда.
Ушбу кемалар 100 миллион ўқотар қуроллар учун патронлар ва 300 000 га яқин снарядларни етказиб берган бўлиши мумкин, бунинг учун Россия нақд пул тўлагани айтилади.
Хабар қилинишича, Эрон Россияга 5,56 мм, 7,62 мм, 9 мм, 12,7 мм ва 14,5 мм калибрли патронлар, шунингдек, гранатомётлар учун гранаталар, ракета, миномёт ва артиллерия снарядлари етказиб берган.
Бундан ташқари, бортда 10 мингга яқин зирҳли жилетлар ҳамда дубулғалар бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Аввалроқ Россия Украина пойтахти Киевга таҳдидни кучайтириш учун Брянск вилоятидан Эроннинг Shahed камикадзе-дронларини учиришни бошлаганди.
Британия ҳарбий разведкасига кўра, 27 февралга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудида учирилган 14 та Shahed дронидан 11 таси уриб туширилган, улардан тўққизтаси Киев яқинида йўқ қилинган.
«Ҳужум йўналишини ҳисобга олсак, бу Shahed учувчисиз учоқлари, эҳтимол, Брянск вилоятидан учирилган бўлиши мумкин. Аввалроқ, 2022 йил декабри ўрталаридан бошлаб дронлар фақат Краснодар ўлкаси, Азов денгиз орқали учирилаётганди», деб ёзган Британия Мудофаа вазирлиги.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
20:31 / 22.11.2025