Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой компанияларига қарши санкциялар киритди
Пекин Эрон ва Россияга ҳарбий ёрдам берганликда айбланди.
АҚШ Эронга «Шоҳид» ҳарбий дронларини ишлаб чиқаришда ёрдам бераётган бир қанча Хитой компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
Жумладан, бешта компания ва бир жисмоний шахс Америка чекловлари остида қолди. Компаниялар Хитойда жойлашган, аммо Эронга самолётлар, жумладан, дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб берган.
Қайд этилишича, Хитой компаниялари «Шоҳид-136» камикадзе дронларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Эрон авиация саноат компанияси учун бутловчи қисмларни етказган.
Жорий қилинган санкциялар оқибатида рўйхатга киритилганларнинг Қўшма Штатлардаги барча активлари музлатилади. АҚШ резидентларига бу компаниялар ва уларнинг шуъба корхоналари билан ҳар қандай операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
Бундан ташқари, ҳар қандай молия ташкилоти санкциялар рўйхатидаги компанияларга ўз хизматини тақдим этса, санкцияларга дучор бўлиши мумкин. Бу бутун дунёдаги молия ташкилотларига тааллуқли.
Қайд қилиш жоизки, Россия ўтган йилнинг кузидан бери Украина фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш учун Эрондан сотиб олинган «Шоҳид-136» камикадзе дронлари ва шунга ўхшаш моделлардан фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026