Жаҳон | 23:39 / 10.03.2023
16353
2 дақиқада ўқилади

АҚШ коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмоқчи

Конгрессменлар президентдан шуни талаб қилмоқда. 

Фото: AP

АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар ва республикачилар коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги разведка маълумотларининг ошкор қилинишини бир овоздан ёқлади. Қонун лойиҳаси маъқуллаш учун президент Жо Байденга юборилди. 

AP хабарига кўра, мунозара қисқа ва мазмунли бўлган: америкаликлар ҳалокатли вирус қандай пайдо бўлгани ва келажакда пандемиянинг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини билиши шарт. 

3 йил олдин бошланган пандемия оқибатида 1 миллиондан ортиқ америкалик ҳаётдан кўз юмган эди. 

Вакиллар палатаси аъзоси Майкл Тёрнер сўзларига кўра, АҚШ жамоатчилиги COVID-19 пандемияси ҳақида барча нарсани, жумладан, вирус қандай пайдо бўлгани, у сунъий яратилгани ёки йўқлиги, табиий пайдо бўлгани ёки лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги маълумотларни билишга лойиқ. 

Махфийликнинг бекор қилиниши Хитойнинг Уҳан вирусология институти билан боғлиқ разведка маълумотларига қаратилган. 

АҚШ разведка хизматлари вируснинг келиб чиқиши ҳақида якдил эмас. Унинг табиий ёки лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги фикрлар турлича. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус пандемиясининг келиб чиқиш сабаби йиллар давомида ноаниқ қолиши мумкин. 

Мавзуга оид