Ўзбекистон | 13:18 / 10.03.2023
5186
1 дақиқада ўқилади

Боғчаларда «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади

Боғчаларда «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, давлат дастурида мактабгача таълим тизимида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ҳолатлари ва бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш мақсадида 2023 йил сентябрга қадар 6 412 та давлат мактабгача таълим ташкилотида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун техник воситаларни харид қилиш мўлжалланган.

Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишга тушириш ва ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати ҳамда болаларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатларни электрон ҳисобланишини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, боғчаларда «Ягона мавсумий таомнома»ни жорий этиш вазифаси белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид