Ўзбекистон | 18:07 / 10.03.2023
10108
2 дақиқада ўқилади

Конституциявий суд Конституцияни ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини кўриб чиқишга киришди

Конституциявий суд Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорини кўриб чиқишга киришди.

Фото: Reuters

Ўзбекистон Конституциявий суди иш юритувига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақида”ги 3017-IV-сон қарорининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш сўралган мурожаати келиб тушди, деб хабар бермоқда Конституциявий суд.

Ўзбекистон Конституциявий суди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мурожаати ва унинг иловаларини “Ўзбекистон Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 29-моддасида белгиланган Конституциявий судга мурожаатга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини ўрганиб, унинг мазкур талабларга жавоб беришини аниқлаган ҳамда мазкур мурожаатни кўриб чиқиш мумкин, деган хулосага келган.

Конституциявий суд “Ўзбекистон Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 33-моддасига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорини кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарди ҳамда Ўзбекистон Конституцияси ва “Ўзбекистон Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонун талабларига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорини кўриб чиқишни бошлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суд очиқ суд мажлиси 2023 йил 13 март куни бўлиб ўтиши белгиланди.

Мавзуга оид