17:39 / 15.03.2023
4015

Дания Украинага ёрдам бериш учун миллиард долларлик фонд тузяпти

Фото: AP

Дания 2023 йилда Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун махсус жамғарма ташкил қилади

Дания Молия вазирлиги веб-сайтидаги пресс-релизга кўра, қироллик ҳукумати парламентнинг кенг қўллаб-қувватлаши билан умумий ҳажми 7 миллиард Дания кронаси (ҳисоб-китоб бўйича: тахминан 940 000 000 евро) бўлган Украина жамғармасини яратиш қарорини келишиб олди.

«Бундан ташқари, 2022 ва 2023 йилларда берилган ҳарбий хайрия ёрдамлари билан боғлиқ ҳарбий техникаларни алмаштириш харажатларини қоплаш учун 2024-2027 йилларда қўшимча маблағ ажратилади», — дейилади хабарда.

Бундан олдин Дания ва Нидерландия ҳукуматлари Украинани жанговар танклар билан таъминлаш қарорини қайта кўриб чиқишгани хабар берилганди.

Германиянинг Die Welt газетаси Дания ва Нидерландия ҳукуматларига йўлланган сўровларга таяниб хабар беришича, бу икки давлат Киевга Leopard 2 танкларини етказиб бериш қарорини қайта кўриб чиққан.

Дания бўйича, мамлакат ҳукумат доираларидаги Die Welt манбалари ҳам таҳририят сўровига жавобан ихтиёрида 44 та замонавий Leopard 2А7 танкига эга бўлган мамлакат етказиб берувчилар коалициясида иштирок этмаслигини айтди. 

«Leopard 2 коалициясида иштирок этишдан бош тортгани учун компенсация сифатида Нидерландия ва Дания немис саноати захираларидан 100 та Leopard 1 танкини таъмирлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади, - деб ёзади Die Welt. - Бу мамлакатларнинг ўзлари бундай эскирган танкларга эга эмаслар».

Top