Жаҳон | 08:51 / 15.03.2023
9554
3 дақиқада ўқилади

Киев россиялик аскарларни 4 ёшли болага нисбатан жинсий тажовузда айблади

Украина прокуратурасига кўра, икки нафар россиялик ҳарбий аёлни қурол таҳдиди остида зўрлаган ва унинг тўрт ёшли қизини таҳқирлаган.

Фото: Shutterstock

Украина прокуратураси икки нафар россиялик ҳарбийни тўрт ёшли қизчага жинсий тажовуз қилганликда ва унинг онасини гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айблади, деб хабар берди Reuters 14 март, сешанба куни прокуратура ҳужжатларига таяниб. Тергов маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 13 март куни Киев вилоятининг Бровари шаҳрида маст россиялик ҳарбий хизматчилар «ёш оила яшайдиган уй ҳовлисига бостириб кириб, эркакни калтаклаган, сўнг унинг хотинини қурол таҳдиди остида зўрлаган. Шундан сўнг, аскарлардан бири тўрт ёшли қизчани таҳқирлаган, дейилади прокуратура ҳужжатларида.

Украина томонига кўра, иккала айбланувчи ҳам 32 ва 28 ёшли снайперлар бўлган. Уларнинг каттаси, прокуратура маълумотларига кўра, ҳалок бўлди, кичиги эса Россияга қайтган. Унинг исми Евгений Чернокнижний, деб хабар берди прокурорлар Reuters агентлигига. Агентлик унинг рақамини онлайн маълумотлар базаларида топди. Reuters журналистининг телефон қўнғироғига ўзини Чернокнижнийнинг акаси деб таништирган шахс жавоб берди. «У вафот этди. У билан боғланишнинг иложи йўқ», - деб жавоб берди эркак йиғлаб, дея ёзади Reuters. Оренбургдаги Orenday нашри ўтган йилнинг апрель ойида 27 ёшли снайпер Евгений Чернокнижнийнинг ўлими ҳақида хабар берган эди.

Оилага қилинган ҳужумдан сўнг россиялик ҳарбийлар қўшни уйга бостириб кирган ва у ерда, тергов материалларига кўра, 41 ёшли ҳомиладор аёл ва 17 ёшли қизни калтаклаган ва зўрлаган. Ҳужжатларда айтилишича, бир неча оила истиқомат қиладиган бошқа жойда аскарлар ҳаммани ошхонага олиб кириб, 15 ёшли қиз ва унинг онасини гуруҳ бўлиб зўрлаган. Барча жабрланганлар тирик, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, деб ёзади Reuters.

Украина прокуратураси ҳужжатларига кўра, бу воқеалар 2022 йил март ойида Бровари туманида Россиянинг 15-алоҳида мотоўқчилар бригадаси ҳарбий хизматчилари томонидан содир этилган зўрлашлар сериясининг бир қисмидир. Ушбу ҳарбий қисм БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ ва МДҲ шафелигида тинчликпарварлик миссияларида иштирок этиш учун ташкил этилган.

Украина томонининг даъво қилишича, рус аскарлари Киевни эгаллашга бўлган муваффақиятсиз уринишдан бир неча кун ўтиб Броварига кирган. Ҳужжатларда айтилишича, шаҳарда улар талон-торож қилиш билан шуғулланган ва аҳолини қўрқитиш учун қасддан тактика сифатида жинсий зўравонлик ишлатишган.

Россия Мудофаа вазирлиги Reuters агентлигининг изоҳ сўровига жавоб бермади. Россиянинг 15-алоҳида мотоўқчилар бригадасининг телефон рақамлари ишламаган. Бригадага кирган, Самара гарнизонининг икки зобити бўлинма билан боғланиш учун алоқа рақамларини тақдим этмаган ва улардан бири агентликка бу алоқалар махфий эканлигини айтган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти