Ўзбекистон | 16:23 / 16.03.2023
5733
1 дақиқада ўқилади

Байрам кунлари Тошкентда автобус ҳаракати тартиби маълум қилинди

Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида 18-22 март дам олиш кунлари этиб белгиланди. 

Фото: KUN.UZ

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 25 март иш куни этиб белгилангани муносабати билан, жамоат транспорти фаолияти қандай тартибда ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.

Транспорт ҳаракати қуйидагича амалга оширилади:

  • 2023 йил 18 март, шанба - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 19, 20, 21, 22 март - дам олиш кунлари. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 25 март - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Мавзуга оид