Фарғонада собиқ ўқувчилар мактабга янги бино қуриб берди
Наврўз байрами арафасида Учкўприк туманидаги 39-мактабнинг янги 220 ўринли ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Эътиборлиси, бино мактаб битирувчиларининг ташаббуси билан бунёд этилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вакили Лайло Рустамова Kun.uz’га хабар берди.
“Мактабнинг биноси 1974 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, муассасада 438 нафар ўқувчи таъмирталаб синф хоналарида икки навбатда таълим олаётган эди.
Қисқа муддатда таълим маскани учун 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Мавжуд 220 ўринли эски бино ҳам таъмирланди.
Бундан ташқари, 6 та синфхонаси, компьютер синфи, замонавий мебел ва ўқув жиҳозлари билан таъминланди.
Ушбу хайрли ишларни амалга оширишга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Янгидан барпо этилган таълим маскани ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун ўзига хос совға бўлди.
Бу ерда ўқувчиларнинг билим олиши учун энди барча шароит ва имкониятлар мавжуд”, – дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34
-
Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди, Тахтақорача довонида ёнғин чиқди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:19
-
«Шайтонарава» ишқи: касалликми ёки ижтимоий муаммо?
Жамият | 23:11
-
Туркия ва Белгия Украина учун «дронлар коалицияси»га қўшилди
Жаҳон | 22:41
Мавзуга оид

10:33 / 25.09.2024
Фарғонада поезд устида селфи қилмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди

10:11 / 06.03.2024
Фарғонада ота ва ўғил ички ишлар органи ходимлари томонидан калтакланди. Прокуратура ҳолатни текширмоқда

08:45 / 03.03.2024
Фарғонада хавфсизлик чоралари кўрилмаган заправка газ таъминотидан ажратилди

08:39 / 03.12.2023