Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада давлат тили номи румин тилига ўзгартирилади
Конституция, қонунлар ва қонуности ҳужжатларида «молдован тили» ҳақидаги барча жумлалар «румин тили»га ўзгартирилади – бу қарорни мамлакат парламенти қабул қилди.
Молдова парламенти кўпчилик овоз билан Конституция матнида, барча қонунлар ва қонуности ҳужжатларида «молдован тили» сўзини «румин тили» сўзига расмий равишда алмаштиришни маъқуллади. 16 март, пайшанба куни ҳукмрон «Ҳаракат ва бирдамлик» (PAS) партияси томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. У иккинчи ва якуний ўқишда қабул қилинди.
Шу билан бирга, коммунистлар ва социалистларнинг мухолифатдаги фракцияси қонун лойиҳасига қарши чиқди ва йиғилишда «Молдова Конституцияси: Молдова: Молдова, молдаванлар, молдавча» ва «Халқ суверен. PAS - золим» деган ёзувлар туширилган баннерларни кўтариб олди. Бироқ мухолифат қонун лойиҳаси бўйича овоз беришни кун тартибидан чиқаришга эриша олмади.
Айни пайтда, 2013 йилда мамлакат Конституциявий суди румин тилини мамлакатнинг давлат тили деб тан олган. «Мустақиллик декларацияси конституциянинг ажралмас қисми ҳисобланади. Агар номувофиқликлар мавжуд бўлса, Декларация матни устунлик қилади. Қарор якуний ҳисобланади ва шикоят қилиниши мумкин эмас», деганди ўша пайтдаги суд раиси Александр Тэнасе.
Энди киритилган ўзгартиришлар Молдова қонунчилигини Конституциявий суднинг мажбурий бўлган, аммо ижро этилмаган ушбу қарорига мувофиқлаштиради. Молдова тилининг алоҳида тил ёки румин тилининг бошқа номи эканлиги ҳақидаги баҳслар мамлакатда мустақилликка эришгандан бери тўхтамаган. «Табриклайман. Бу овоз бериш бироз кечикди», - дея Молдова парламенти спикери Игор Гросунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда NewsMaker Молдова нашри.
Аввалроқ, 12 март куни Молдова пойтахти Кишинёвда намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринган, 50 га яқин намойишчи ҳибсга олинган эди. Молдова парламенти спикери Игор Гросунинг айтишича, россияпараст «Шор» партияси уюштирган норозилик намойишларидан мақсад Молдовада конституциявий тузумни йўқ қилиш, қонуний ҳукуматни ағдариш бўлиб, бу мамлакатни «Россия ихтиёрига» топшириши мумкин.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026