Ҳаага ордери Путинга қандай таҳдид солади? Экспертлар изоҳ берди
Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу қонунийми ва Россия президенти учун қандай хавф бор? Уни чиндан ҳам ҳибсга олишлари мумкинми? У суд қилинадими?

Фото: Getty Images
BBC Копенҳаген университетининг халқаро ҳуқуқ бўйича экспертлари Глеб Богуш ва Кевин Йон Ҳеллер билан шу мавзуда гаплашди. Қуйида ушбу иш бўйича асосий саволлар ва жавоблар келтирилади.
ХЖС томонидан Путинни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилиши Россиянинг амалдаги президенти дахлсизлигига қанчалик мос келади?
Ҳуқуқ нуқтайи назаридан, Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олишга ордер беришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ: ХЖС аъзо мамлакатлари ордерни бажариши шарт. Ва агар Путин уларнинг ҳудудига келса, улар уни судга топшириши керак. Аммо юридик мажбуриятлар бошқача, давлатнинг ҳаракатлари - бошқача бўлиши мумкин, дейди экспертлар.
ХЖСнинг бундай вазиятлар учун позицияси аввалроқ Суданнинг ўша вақтдаги президенти, оммавий қирғинларда айбланган Умар ал-Башир иши бўйича апелляция палатаси қарорида баён этилган эди. Унга кўра, давлат раҳбари халқаро суд қаршисида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлмайди, алоҳида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини эса ўша мамлакатларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак бўлади.
Аммо давлатлараро муносабатлар доирасида давлат раҳбарлари шахсий дахлсизликка эга, яъни у лавозимда қолар экан ва уни давлат раҳбари деб тан олишаркан, бошқа давлат уни ҳибсга олмайди. Яъни бу ҳамиша вақт масаласи бўлиб қолади, ҳозир эса ХЖС қарорини ижро этиш деярли имконсиз иш.
Агар амалдаги давлат раҳбари бир томондан ХЖС олдида мажбуриятлари бор, бошқа томондан дахлсизлик билан боғлиқ мажбуриятларга эга бўлган давлатга келса, бу давлат ҳукумати нима қилиши керак?
Бу масала бўйича бир ечимга келинмаган.
Тарихда ХЖС томонидан ҳибсга олиш тўғрисида ордер бўлган бўлса-да, амалдаги давлат раҳбарини судга топшириш билан боғлиқ прецедент кузатилмаган. Аммо гумонланувчи ўз хоҳиши билан ХЖС қаршисига келиши икки бор рўй берган - булар Кения президенти ва вице-президенти.
«Шундай экан, Путин ҳам бошқа исталган гумондорлар қатори ихтиёрий равишда судда пайдо бўлиши назарий жиҳатдан мумкин. Бу унинг ҳибсга олиниши эҳтимолидан кўра фантастикроқ вариант эмас», деб ҳисоблайди Богуш.
Яъни, агар Путин ХЖС юрисдикциясини тан олган давлатдаги халқаро форумга йўл олса, у ҳибсга олинмайдими?
Буни давлатнинг ўзи ҳал этади.
Халқаро жиноий суд юрисдикциясини қабул қилган Рим статути аъзоларида (улар қаторида масалан Тожикистон ҳам бор) ордерни ижро этиш - гумонланувчини ҳибсга олиш ва уни судга топшириш мажбурияти бор. Аммо ХЖСнинг ўзида давлатни бу мажбуриятни бажаришга мажбур қиладиган қандайдир восита йўқ.
Путин учун хавфлар барибир мавжуд, чунки мамлакатларнинг ХЖСнинг ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерини ижро этиш мажбурияти бор. Аммо, масалан, ХЖС 10 йилдан ошиқ вақт муқаддам Суданнинг ўша вақтдаги президенти оммавий қирғинда айбланган Умар ал-Баширни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарганидан кейин ҳам у турли мамлакатлардаги тадбирларда, жумладан Рим статути аъзоси бўлган мамлакатлардаги тадбирларда, Африка иттифоқи саммитларида иштирок этди. Уни ҳозирга қадар ҳеч ким ҳибсга олмаган.
Ўз ўзидан тушунарлики, Путинни ҳам кимдир ҳибсга олиши ва унинг ўзи ҳам энди «хавфли» мамлакатларга бориши даргумон. Аммо халқаро ҳуқуққа кўра Рим статутига аъзо бўлган мамлакат ХЖС билан ҳамкорлик қилиши керак бўлади.
Агар Мария Львова-Белова ХЖСни тан оладиган мамлакатга борса, ҳибсга олинадими?
Ҳа.
Россия ХЖСни тан олмайди, шундай экан унинг вакилини жавобгарликка тортиш мумкинми?
Аммо ҳеч ким, Россияда масалан, Нидерландиянинг Россия органлари томонидан айбланган фуқароси ҳибсга олиниши мумкинлигига шубҳа қилмайди, дея эслатади Богуш.
Агар бир давлат шундай ҳуқуққа эга бўлса, Украина ўз юрисдикциясини ўтказган Рим статутига аъзо 123 давлат ҳам шундай қилиши мумкин, деб ҳисоблайди у.
Бу ҳолатда жиноят Украина ҳудудида содир этилган, Украина бунинг учун ҳукм чиқариши мумкин. Шу билан бирга, Украина ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда ваколати ва ҳуқуқларини халқаро судга топширган. Бунинг учун Халқаро жиноий суд аъзоси бўлиш шарт эмас.
Унда ҳозир ХЖС ордерининг нима кераги бор эди?
Ҳеллернинг айтишича, ХЖСнинг бу қарори аҳамияти Путиннинг судга тортилиш эҳтимоли эмас, балки қарорнинг рамзийлигидадир.
Кўриниб турибдики, яқин вақтлар ичида Путиннинг қўлга олиниши ўта хаёлий сценарий. Агар у ўзини халқаро судга топширмайдиган «дўстона» мамлакатларга ташриф буюрса ҳам. Ҳеллернинг тахмин қилишича, аммо энди унинг дунё бўйлаб ҳаракатланиши ҳозиргига қараганда мураккаблашади.
«Давлат раҳбарини ҳибсга олишга ордер бериш - ўз оқибатларига эга бўлган жасоратли қадамдир, - дея ишонч билдиради у. - Ўйлайманки, Путин энди камида Ғарб мамлакатлари орасида қувғунди мақомида бўлади. Бу ордер шунингдек Жануб давлатларининг Путин билан ишлашга тайёрлигига таъсирини кўрсатиши ҳам мумкин».
«Дахлсизликни жазосиз қолишни кафолатлайди, бу [президентни] жавобгарликдан озод этади деб ҳисобламаслик керак, - дея қайд этади Богуш. - Давлат раҳбари иммунитети ва ХЖС юрисдикцияси билан боғлиқ фақат процессуал зиддият бор. Шу билан бирга халқаро жиноятларга универсал тақиқ ҳам мавжуд. Халқаро суд шунчаки инсониятнинг агенти ҳисобланиб, инсоният бу инфратузилмадан фойдаланган ҳолда асосий нормаларни бузганларни жавобгарликка тортади. Иммунитет одамни унинг назоратидан холи қила олмайди».
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 16:44
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда
Иқтисодиёт | 15:54
Мавзуга оид

13:35
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради

11:15
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

17:59 / 03.06.2025