Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи билан бориши кутиляпти
Хитой етакчиси Ўзбекистон президентини Наврўз билан табриклади. Си Цзиньпиннинг мактубида Хитойга давлат ташрифи режалаштирилаётгани ҳам айтилган.
“Ўзбекистоннинг миллий байрами – Наврўз айёми билан Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод этишдан ғоят мамнунман”, деб ёзади Си Цзиньпин.
Қайд этилишича, ўтган йили сентябрь ойида Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган музокаралар натижасида мамлакатларнинг стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантирувчи, халқлар манфаатига хизмат қилувчи қўшма баёнот қабул қилинган, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари белгилаб олинган.
“Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман. Сизнинг жорий йил май ойига режалаштирилган илк “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этишингизни ва Хитойга давлат ташрифингизни кутиб қоламан”, дейилади Си Цзиньпиннинг мактубида.
ХХР етакчиси Ўзбекистон президенти билан биргаликда Хитой – Марказий Осиё муносабатлари истиқболлари ҳамда мамлакатларнинг икки томонлама ҳамкорлигига оид катта режаларини муҳокама этиши Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришига ишонч билдирган.
“Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Дўст Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик ҳамиша ёр бўлсин!” - дея якунланган Си Цзиньпин мактуби.
Мавзуга оид
14:30 / 26.04.2023
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди
21:26 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Чехия ҳукумати делегациясини қабул қилди
19:04 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
07:32 / 25.04.2023