Ўзбекистон | 14:38 / 22.03.2023
13862
1 дақиқада ўқилади

Хонлик зодагонларининг авлодлари яшайдиган шаҳар — Хива

“Манзил” – Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб, турфа хил гўшаларнинг табиати ва инсонлар яшаш тарзининг ўзига хослигини кўрсатиб келади. Бу сафар ҳеч бир вилоятга ўхшаши йўқ, удумлари, шеваси, ҳатто таомлари ҳам ўзгача бир олам бўлган Хоразм ва унинг Хива шаҳрини кўрсатишга қарор қилдик.

Хоразм энг аввало шевасининг ажойиблиги билан ажралиб туради. Мисол учун, ал сўзи – қўл, занги – нарвон, нишатажаксан – нима қилмоқчисан, ежашдим – ҳазиллашдим, чорак – нон дегани.

Хоразмнинг туманлари орасида шеваларда ҳам катта фарқ бор. Хива билан Гурлан тумани шеваси бир-биридан катта фарқ қилади. Лекин бу муҳитда яшамаган инсон учун шеванинг қулоққа эшитилиши жуда ёқимли.

Хоразмликлар хом гўшт ейди, десам ишонасизми? Хивада тайёрланишини кўрган ва татиб кўрган энг ғаройиб таомим ижжан бўлди. Бунинг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўлмаган одам хом гўштни қандай ейиш мумкин, деб ўзига савол беради.

Аслида Хоразмда кўплаб ажойиботлар бор. Уларни эшитишдан кўра кўриш афзал. “Манзил”нинг янги сонида ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Мавзуга оид