Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ваъда қилган Leopard 2 танклари Украинага етиб борди – ОАВ
Дастлабки 18 та танк Украинага етказилди.
Германия ҳукумати узоқ муҳокамалардан сўнг Киевга топширишга қарор қилган Leopard 2 танклари Украинага етказилди. Бу ҳақда Der Spiegel ёзди. Нашрнинг таъкидлашича, гап 18 та танк ҳақида кетмоқда.
Германия нафақат Leopard 2 танкларини етказиб беришга рози бўлди, балки бошқа мамлакатларга ҳам Украинага бундай танкларни топширишга рухсат берган эди. Хусусан, Польша ҳам ўзининг Leopard 2 танкларини Украинага топширишга қарор қилди. 24 февраль куни Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак 4 та танк Украинага жўнатилганини маълум қилди.
Аввалроқ, Украина президенти Володимир Зеленский қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етишмовчилиги сабабли ҳозирча қарши ҳужумга ўта олмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026