ОАВ: Нетаняху суд ислоҳотини тўхтатиб туради
Исроил бош вазири коалиция раҳбарларига суд тизимидаги ислоҳотларни тўхтатиб туриши ҳақида айтди, деб хабар берди Исроилнинг Kan телерадиоэшиттириш корпорацияси.

Фото: Picture Alliance
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху коалиция етакчиларига суд тизимидаги ислоҳотларни тўхтатиб туришини айтди. 27 март, душанба куни Исроилнинг Kan телерадиоэшиттириш корпорацияси шу ҳақда хабар берди.
Нетаняху расмий равишда ҳали баёнот бермади, ОАВ хабарларига кўра, у халққа мурожаат қилиши кутилмоқда. Бош вазирнинг оммавий ахборот воситалари томонидан эрталаб эълон қилинган нутқи бошқа вақтга кўчирилди.
Ислоҳотда вазирлар маҳкамасининг Олий суд судьяларини тайинлаш бўйича ваколатларини кенгайтириш ва ушбу суд органининг ваколатларини чеклаш кўзда тутилган эди. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ҳукумат амалда судьяларни тайинлаш устидан тўлиқ назоратга эга бўларди. 20 февраль куни Исроил парламенти қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Исроилда 27 мартдан бошлаб «Миллий фалажлик ҳафтаси» эълон қилинди - танқидчилар демократияга тажовуз деб баҳолаган ислоҳотларга қарши қатор намойишлар ва иш ташлашлар ҳақида маълумот берилди. Акцияга йирик касалхоналар қўшила бошлади.
Бош вазир мудофаа вазири Йоав Галантни лавозимидан озод қилди. 25 март куни у мамлакат ҳукуматини миллий хавфсизликни сақлаш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўхтатишга чақирди. «Мамлакат ичидаги бўлиниш Исроил мудофаа кучлари ва тузилмаларига чуқур кириб борди, бу Исроил хавфсизлигига аниқ ва жиддий таҳдид. Мен бунга йўл қўймайман», деди у. The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, шундан сўнг Нетаняху Галантни ўз хонасига чақиртирган ва шахсан унга «ишонч йўқолгани ҳақида» айтган.
Исроилда оммавий норозилик намойишлари январь ойи ўрталаридан бери давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг Фузулий шаҳрига борди
Ўзбекистон | 17:23
-
NASA Қуёш тизимида «чақирилмаган меҳмон» пайдо бўлганини аниқлади
Жаҳон | 17:22
-
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15
-
HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

08:07
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда

07:44
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди

07:41
БМТ: Ғазода атиги 4,6 фоиз фойдаланишга яроқли экин майдони қолди

19:39 / 02.07.2025