Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3 бараварга ошган
Фото: KUN.UZ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакат туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бу борада қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани таъкидланди. 2022 йилда ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).
Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди. Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.
Бу йили Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олган.
Мавзуга оид
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
14:30 / 26.11.2025